Россиянинг нефть ва гази неча йилга етиши айтилди

    Апр 5, 2021

    Россиядаги нефть захиралари амалдаги технологиялар билан 58 йилга етади, деди табиат ресурслари ва экология вазири ўринбосари Евгений Киселёв «Российская газета» нашрига берган интервьюсида.

    «Улар ичидан рентабеллилари 19 йилга етади. Аммо бу шартли кўрсаткич. Технологиялар ривожланиши билан бу чегара узайиб боради», — деди у.

    Киселёвнинг сўзларига кўра, иқтисодиёт қандай ривожланишидан қатъи назар, газ захиралари 60 йилдан узоқроққа етади.

    Ўтган йили «Газпром нефт» компаниясининг стратегия ва инновация департаменти бошлиғи Сергей Вакуленко Россиядаги нефт захиралари 30 йилга етишини айтганди.

    Ҳисоб палатасининг маълумот беришича, ҳозирда фойдаланилаётган конлардаги нефт яна 35 йил, газ эса 50 йилдан ортиқроқ вақт қазиб олишга етади.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!