Яна антирекорд: кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 843 нафарга етди, 8 нафар бемор вафот этди

Яна антирекорд: кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 843 нафарга етди, 8 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда 27 июль куни 843 кишидакоронавирус инфекцияси қайд этилди — бу мамлакатда пандемия бошланганидан буён кунлик касалланиш бўйича энг юқори кўрсаткичдир. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланган шахслар сони 126 627 нафарга етган.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 80 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 21 нафари Андижон вилоятида,
  • 21 нафари Бухоро вилоятида,
  • 89 нафари Жиззах вилоятида,
  • 24 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 18 нафари Навоий вилоятида,
  • 31 нафари Наманган вилоятида,
  • 85 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 95 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 75 нафари Фарғона вилоятида,
  • 56 нафари Хоразм вилоятида,
  • 98 нафари Тошкент вилоятида,
  • 123 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бундан ташқари, кеча кун давомида 556 кишида пневмония тасдиқланди.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!