Қўқонда 5 та ёнма-ён уйда ёнғин юз берди

Қўқонда 5 та ёнма-ён уйда ёнғин юз берди

Қайд этилишича, Қўқон шаҳар Омонлик кўчаси 19-уйда яшовчи фуқаро М.М. уйининг 80 квадрат метр майдонида том қисми ёнган. Ёнғин тарқалиши оқибатида яна 4 та уйнинг том ва ички қисмлари ёнган.

Маълум қилинишича, ёнғин қўшни хонадонларга ҳам тарқалиб, Омонлик кўчаси 21-уйда яшовчи Х.Ш. уйининг 75 квадрат метр ички ва том қисми ёнган.

Шунингдек, ёнғин Байналмилал Жангчилар кўчасига ҳам ўтиб, 20-уйнинг 30 квадрат метр том қисми, 22-уйнинг 85 квадрат метр ички ва том қисми ва 24-уйнинг 30 квадрат метр ички ва том қисмини зарарлаган.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!