Элдор Шомуродов: «Мен урган гол жамоамга ғалаба келтирганидан бахтлиман»

Элдор Шомуродов: «Мен урган гол жамоамга ғалаба келтирганидан бахтлиман»

«Рома» клуби «Трабзонспор»ни 1:2 ҳисобида мағлуб қилди. Ушбу ғалабадан сўнг, Элдор Шомуродов Sky Sports каналига интервью берди:

— Сиз урган голнинг аҳамияти қандай?
— Мен урган гол жамоамга ғалаба келтирганидан бахтлиман. Ўйлашимча, кейинги ўйин ҳақида ўйлашни бошлаш керак. Сабаби, А Серия уч кундан сўнг старт олади.

— Моуринью қўл остида қай даражада ривожланяпсиз? Умуман жараён қандай кечмоқда?
— Мен Моуринью айтаётган деярли барча нарсани тушуняпман. У ва жамоадошларимни ҳам тушиниб боряпман. Аммо, менда ҳали ҳам сўзлашув борасида муаммолар бор (кулиб қўяди)

— Сиз ўзингиздаги жиҳатлар билан Моуриньюга мос келгансиз…
— Ҳа, мен буни Генуяда исботлагандим.

— Энди Абрахам билан бирга ўйнашингиз лозим. У билан бирга ўйнай оласиз деб ўйлаймиз, шу тўғрими?
— Ҳа, биз биргаликда ўйнашимиз мумкин. Иккимизнинг имкониятларимиздан келиб чиқиб, бунинг имкони бор.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!