“Хайратон-Термиз” кўприги ташлаб кетилган машиналардан тозаланди

“Хайратон-Термиз” кўприги ташлаб кетилган машиналардан тозаланди

“Хайратон-Термиз” чегара кўприги афғон томони ҳудудида ташлаб кетилган машиналардан тозаланди.
«Тирбандлик йўқ, афғон томонидан олиб ташланди, биринчи юк машиналари Ўзбекистон ҳудудига кира олди», — деди Термиз маъмурияти вакили РИА Новости агентлигига.
Суҳбатдош толиблар Ўзбекистон билан чегарадош Хайратон шаҳрида ҳаётнинг нормал ритмини тиклай бошлаганини истисно қилмади.
Аввалроқ “Хайратон-Термиз” кўприги олдида ташлаб кетилган автомобиллардан тирбандлик ҳосил бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганди.

Техника юк машиналарининг Ўзбекистонга қайтишига тўсқинлик қилди.
Сешанба куни толиблар Ўзбекистон-Афғонистон чегараси яқинидаги Мозори Шариф шаҳрини босиб олгач, қўшни мамлакат фуқаролари кўприкнинг Афғонистон томонида тўпланиб, Ўзбекистонга ўтмоқчи бўлишди.
16 август куни эрталаб вазият нормал ҳолатга қайтди, Афғонистон фуқаролари ўзлари кўприкни тарк этишди. Бироқ, улар машиналарни ташлаб кетишди.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!