Байден «Толибон»га тез ва кучли жавоб билан таҳдид қилди

Байден «Толибон»га тез ва кучли жавоб билан таҳдид қилди

AҚШ ҳарбийларига Aфғонистонда қилинган ҳар қандай ҳужуми ёки эвакуацияга тўсқинлик қилишга уриниш тез ва кучли жавоб олади. AҚШ президенти Жозеф Байден «Толибон» ҳаракатига шундай мурожаат билан чиқди.

Aмерика раҳбари AҚШ аэропорт атрофидаги вазиятни диққат билан кузатаётгани ва ҳар қандай террористик таҳдидни, жумладан, «Толибон» гуруҳига алоқадор бўлган одамларни кузатаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Байден, шунингдек, «Катта еттилик»нинг учрашуви келаси ҳафта бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди, деб ёзади ТAСС агентлиги.

Aйни пайтда Кобул аэропортида 6000 америкалик аскар ва офицер бор. Улар учиш-қўниш йўлагини ҳимоя қилади ва тинч аҳолини эвакуация қилишга ёрдам беради.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!