Уйида ободонлаштириш ходимларини ишлатган прокурор ишдан кетди

Уйида ободонлаштириш ходимларини ишлатган прокурор ишдан кетди

Хабарингиз бор, Қўрғонтепа тумани прокурори Сардор Режаббаевнинг туман ободонлаштириш ходимларини баҳор ойидан кузгача мажбурий меҳнатга жалб қилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Бугун, Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилишича, хизмат текшируви натижасига кўра, Бош прокурорнинг 23 август кунги буйруғига асосан Сардор Режаббоев интизомий жазо тариқасида эгаллаб турган Қўрғонтепа тумани прокурори лавозимидан озод қилинди.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!