Шавкат Мирзиёев энг яқин дўстлари ҳақида гапирди


Шавкат Мирзиёев журналистларни ўзининг энг яқин дўстлари деб айтди.
«Оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, журналистларнинг эркин фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
Мен буни биринчи марта айтаётганим йўқ: мен ҳақиқат ва адолатни ўз эътиқоди деб биладиган барча журналистларни ўзимнинг энг яқин дўстларим деб биламан ва улар ҳамиша Президент ҳимоясида бўлади.»