(Ана холос) Президент эмланмагани учун ресторанга киритилмади

(Ана холос) Президент эмланмагани учун ресторанга киритилмади

Бразилия президенти Жаир Болсонару COVID-19 га қарши эмлангани ҳақида ҳужжати бўлмагани учун Нью-Йорк ресторанига киритилмади, деб ёзмоқда Reuters.

Давлат раҳбарлари БМТ Бош Ассамблеясининг 76 — сессиясида иштирок этиш учун АҚШга келишган эди. Ташкилот биносига кириш учун эмланганлигини тасдиқловчи сертификат шарт эмас, лекин   Нью-Йоркнинг жамоат овқатланиш жойларига кириш учун  сертификат албатта  керак бўлади.

Бундан аввал Нью-Йорк мэри Билл де Блазио  АҚШга келган дунё етакчиларини шаҳарни айланишдан аввал эмланиши кераклиги ҳақида эслатган эди.  БМТ бош котиби Антониу Гутерреш ҳам давлат раҳбарларини вакцина олишга чақирган.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!