Афғонистонда ўлимдан қўрқмайдиганлар батальони тузилди

Афғонистонда ўлимдан қўрқмайдиганлар батальони тузилди

Афғонистонда худкушлар батальони тузилди, деб маълум қилди Бадахшон вилояти губернатори ўринбосари Нисор Аҳмад Аҳмадий. Бу ҳақда The Khaama Press хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, улар Бадахшон вилоятининг Тожикистон ва Хитой билан чегараларига юборилади.

Нисор Аҳмад Аҳмадийнинг сўзларига кўра, батальон «Лашкари Мансурий» деб номланади. У мазкур батальондагиларни ўлимдан қўрқмайдиганлар деб атаган.

«Толибон», шунингдек, «Бадри 313» деб номланувчи батальонга эга. Толибларнинг махсус кучлари ҳисобланган ушбу батальон жангчилари августда пойтахт Кобулни эгаллашда фаол иштирок этган.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!