Қашқадарёда уч эгизакка Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари берилди

Қашқадарёда уч эгизакка Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари берилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар туғруқхонасида 1 октябрь куни 3 нафар эгизак — Шавкат, Миромон ва Мирзиё туғилди. Эгизакларнинг учаласи ҳам ўғил болалар, дея хабар берди вилоят ССБ Ахборот хизмати. 

Чақалоқларнинг онаси Шаҳло Ҳусанова 30 ёшда, вилоят тери-таносил шифохонасида ҳамшира бўлиб ишлайди. Отаси Искандар Муродов эса 37 ёшда ва у Миллий гвардия ходими. 

Эгизаклардан бирининг вазни 2,1, иккинчисиники 2,4 ва учинчисиники 2,2 килограммдан иборат. Айни пайтда оиладаги болалар сони 5 нафарга етди.  Бунгача Муродовларнинг бир ўғил, бир қизи бўлган.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!