Шифокорлар эркак ошқозонидан бир килодан ортиқ мих чиқариб олишди

    Окт 2, 2021

    Литвадаги Клайпеда университети шифохонасида шифокорлар эркак ошқозонидан бир килодан ортиқ мих, шуруп, гайка ва бошқа металл буюмларни чиқариб олишди.

    Шифокорларнинг сўзларига кўра, бемор алкогол истеъмол қилишдан воз кечганидан сўнг бир ой давомида металл буюмларни ютиб юрган. Айрим буюмларнинг узунлиги 10 сантиметргача бўлган.

    Хабарда айтилишича, жарроҳлик амалиёти 3 соат давом этган.

    Ҳозирда эркакнинг ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!