Лукашенко — «Мен ўлимимгача президент бўламан, лекин агар сиз бизга ҳужум қилсангиз, абадий президент бўлиб қоламан»

Лукашенко — «Мен ўлимимгача президент бўламан, лекин агар сиз бизга ҳужум қилсангиз, абадий президент бўлиб қоламан»

Беларусь президенти CNN телеканалига 2 соат давомида интервью берди. Қуйида унинг нутқидан асосий парчалар:

Биз Белоруссияда ҳеч қачон, ҳатто радикалларга ҳам ўқ узмаганмиз. Мен фақат биргина намойишчининг ўлдирилиш ҳолатидан хабардорман: намойишчи ўзини ўзи ўлдирган эди. Қолганларнинг барчаси: кимдир вирус ёки астмадан, кимдир онкологик касалликдан вафот этди.

Аммо АҚШ Конгрессида бир қизга ўқ узилди — бу инсон ҳуқуқларининг бузилиши эмасми? Ва сиз бу ҳақда сукут сақлайсиз. Минскда қўрқув муҳити ҳукмрон эканми? Ёлғон. Сиз Минск атрофида айланиб чиқдингизми? Бизнинг одамларимиз CNN телеканали билан суҳбатлашишни ҳам хоҳлашмайди, чунки сиз ҳар доим маълумотни бузиб кўрсатасиз.

Ҳозир ҳам мени нимададир айблаш учун келганга ўхшайсиз. Афтидан, сизда шундай топшириқ берилган. Мен ўлимимгача президент бўламан, лекин агар сиз бизга ҳужум қилсангиз, абадий президент бўлиб қоламан. Мен Вашингтон вилоят қўмитасидагилар каби ёш бола эмасман.

Белоруссияда Россия ҳарбий базалари йўқ, фақат иккитаси фуқаролик мақсадлари учун шу ерда. Аммо агар сизнинг тажовузкорлигингизга қаршилик кўрсатиш зарур бўлса, бутун Белоруссия ягона ҳарбий базага айланади. Биз ўз келажагимизни Россия билан қурамиз, ҳатто сиз ҳам бизни тўхтата олмайсиз. Сизда англо-саксон тафаккури ҳукмрон. Биз эса руслар билан ҳеч қачон пул воситасида савдо қилмаймиз, биз биродар халқмиз.

Ҳеч ким Тихановскаяни мамлакатни тарк этишга мажбурлагани йўқ, унинг ўзи уни чегарагача олиб боришни сўраган. Ryanair самолётининг қўниши ҳам разведка операцияси эмас эди, бу сизнинг фантазияларингиз. Беларусь устидан парвозлар хавфсизлигига мен шахсан кафолат бера оламан, лекин давлатга таҳдид кўрсатадиган бўлса, дарҳол ҳар қандай самолётни қўндирамиз. Агар учишни хоҳламасангиз, ихтиёрингиз. Биз Европа Иттифоқисиз яшадик ва яна кўп йиллар яшаймиз. Нимадир сотишимиз керак бўлса, Россия ва Осиёга сотамиз.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!