Фарғонада уюшган гуруҳ Fast Food дўконини ёқиб юборди

Фарғонада уюшган гуруҳ Fast Food дўконини ёқиб юборди

Aниқланишича, 2021-йил 05-октабр куни Э. ва унинг танишлари ҳамда О. ва бошқалар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик сабабли, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бир-бирига тан жароҳати йетказишган. Шундан сўнг, Е.ва унинг шериклари безорилик хатти-ҳаракатлари давом еттириб, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш мақсадида О.га тегишли бўдлган «Барака бургер » дўконини ойналари синдиришиб, дўконда ёнғин чиқаришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилди.

Жиноят иши бўйича Э. исмли шахс Жиноят кодексининг 277 (безорлик) ҳамда 173-моддалари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар йетказиш) билан ҳамда О. исмли шахс 277-модда билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган бўлиб, ҳозирда қолган иштирокчиларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Тергов давомида ишга алоқадор бўлган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Мазкур жиноят иши бўйича Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари давом еттирилмоқда.

Жиноят ишининг тергови Фарғона вилояти прокурори ҳамда Ички иишлар бошқармаси бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинди.

Шу ўринда Фарғона вилояти ИИБ, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан (журналист, блогер, фуқаролар) юқоридаги каби ҳолатларга тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан расмий муносабат билдирилмасдан ҳамда якуний қарор қабул қилинмасдан туриб, ноўрин ҳулоса қилмасликларини сўраб қолмоқда.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!