Муроджон Аҳмадалиев энди «бўйдоқлар» сафида эмас

    Дек 18, 2021

    Бугун, 18 декабр куни профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ИБФ ва WБА чемпионлик камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев уйланди. 27 ёшли боксчининг тўйи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Баҳодир Жалолов Инстаграм саҳифасида маълум қилди.

    Аҳмадалиев 1994 йил 2 ноябр куни Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида туғилган. Ҳаваскор боксда 2017 йилги Осиё чемпиони. 2015 йил Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш, Рио-2016 Олимпиадасида бронза медални қўлга киритган. “МЖ Кака” ўзбекистонлик боксчилар орасида биринчи бўлиб проф боксда иккита чемпионлик камарини қўлга киритган (8 та жанг).

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!