Камила Гимандинованинг сири (видео)

Камила Гимандинованинг сири (видео)

Актриса Камила Гимандинова «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида тез кунда ижодий янгилик қилишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, отасининг туғилган кунида қўшиқ айтишни орзу қилган. Отаси эса 16 ёшлигида вафот этган. Ҳозирда актриса отасига бағишлаб қўшиқ айтаётганини маълум қилди. Ўша қўшиқнинг клипини актёр, режиссёр Муҳаммадали Алиев суратга олади.

«Битта янги нарса бор. Мен уни ҳеч қаерда айтмагандим. Менда анча йилдан бери битта орзу бор эди. Отам 16 ёшлигимда вафот этган. Мен отамнинг туғилган кунида қўшиқ айтиб беришни ният қилгандим. Мен муаллифлик қўшиғини ёздиртирдим. Худо хоҳласа Муҳаммадали клипга режиссёрлик қилиб беради», — дейди актриса.

Шунингдек, актёр ҳамма нарсани ўзаро ҳал қилишганини айтди. Муҳаммадали Алиевнинг сўзларига кўра, Камила Гимандинованинг яширин қирралари кўп.

«Биз ҳамма нарсани ҳал қилиб бўлганмиз. Камиланинг зўр, яширин қирралари бор. Буни кўпчилик билмайди. У янги қўшиқда очилади», — дейди у.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!