«Миллион фоиз ҳақман» — Озодбек Назарбеков яна дўппи ҳақида

    Дек 21, 2021

    Маданият вазири Озодбек Назарбеков вазирлик ходимларининг дўппи кийиш кампанияси бошлашидан кейин ижтимоий тармоқларда кечган муҳокамалар бўйича муносабат билдирди.

    — Дўппи масаласида жамоатчилик томонидан эътирозли фикрлар ҳам билдирилди. Бунга қандай қарайсиз?
    — Бу масалада шу даражада пастга тушгим келмаяпти. Бу ерда ҳақлигимни миллион фоиз биламан. Шу миллатнинг вакили сифатида ҳаммамиз дўппи кияйлик дейишга ҳаққим бор. Бу зўрлаш ёки мажбурлаш эмас. Мен шунчаки ҳаммага эслатдим. Кўчада ёшлар чеченларнинг дўпписини кийиб юрибди, уларга ҳеч ким индамаяпти-ку, мен дўппи киймоқчи бўлсаларинг, бу биздаям бор, ўз ота-боболаримизнинг бош кийимини кийинглар деган маънода айтгандим.

    Уйингга бориб кий, эртага чопон кийдириб, белбоғ ҳам тақтирасизлар қабилидаги гаплар бўлди. Биз зўравонлик ёки мажбурий тартибда ҳамма шундай қилсин демаяпмиз. Мен битта қадриятимизни тарғиб қилдим. Агар бундай қилишга ҳаққим бўлмаса, айтинглар.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!