Ўзбекистонда декабрь ойида аҳолининг айрим тоифаларига 800 минг сўмдан пул тарқатилади

Ўзбекистонда декабрь ойида аҳолининг айрим тоифаларига 800 минг сўмдан пул тарқатилади

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг декабрь ойида аҳолининг айрим қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорини имзолади. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар қилди.

Аҳолининг қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

  • «Темир дафтар» рўйхатида бўлган оилаларга (2021 йил давомида);
  • 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;
  • 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.

Пулларни янги йилгача тарқатиш режалаштирилган.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!