Президент — «Бунинг орқасида пора ва коррупция турибди»

Президент — «Бунинг орқасида пора ва коррупция турибди»

Ўзбекистонда 23 млн гектар қишлоқ ерларининг электрон харитаси яратилган. Бу ҳақда 21 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда Кадастр агентлиги жорий йилдан Ўзбекистон тарихида илк бор қишлоқ хўжалиги ерларини ялпи хатловдан ўтказиб, электрон рўйхатдан ўтказишни бошлагани ва 23 миллион гектар қишлоқ ерларининг электрон хариталари яратилгани таъкидланди. 

Шундан, бугунги кунга қадар 22 миллион гектари давлат рўйхатидан ўтказилган. Бундан ташқари, ҳисобга олинмаган 412 мингта кўчмас мулк кадастр базасига киритилган, 478 мингта объектда қўшимча қурилмалар аниқланиб, кадастр баҳоси қайта кўриб чиқилган.

Шу билан бирга, хатловда кўплаб муаммолар ҳам аниқланган. Мисол учун, электрон ҳисобга олинаётган қишлоқ хўжалиги ерлари қоғоз шаклида юритиб келинган Ер фонди ҳисоботи амалиёт билан фарқ қилмоқда. Жумладан, ҳақиқатда аҳоли яшаш пунктига айланиб кетган 830 минг гектар майдон бошқа ер тоифаларида ҳисобда турибди.

Йиғилишда йўл, электр, газ таъминоти, сув хўжалиги, ободонлаштириш объектлари, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар кадастрида ҳам кўплаб муаммолар мавжудлиги қайд этилган.

«Бу жуда катта ва муаммоли масала, жаноб ҳоким ва прокурорлар. Бунинг орқасида пора ва коррупция турибди.

Юқоридаги натижалар ер кадастри соҳасида бошлаган ишларимизнинг 50 фоизи, холос. Ҳали олдимизда қилинадиган ишлар кўп. Бир нарсани аниқ тушуниб олиш лозим. Биз келгуси йилда 80 минг гектар пахта ва ғалладан бўшаган ерларни аҳолига бўлиб беришни режа қилганмиз. Агар ернинг ҳисоби, аниқ чегараси бўлмаса, бу ишларни амалга ошириб бўлмайди», дея президентнинг сўзларини келтиради президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Қаерда бўш ер борлиги тўғрисида аниқ маълумот йўқлиги, бу билан 30 йил давомида ҳеч ким шуғулланмагани, оқибатда кадастр ҳужжати бўлмагани боис 2 миллиондан зиёд оила уй-жойларини на кредит гарови сифатида қ

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!