Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

    Дек 21, 2021

    Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

    Қайд этилишича, барча ходимлар (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 3 январь — душанба, 22 март — сешанба, 23 март — чоршанба, 11 июль — душанба ва 2 сентябрь — жума кунлари дам олади.

    Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 4 январь — сешанба, 4 май — чоршанба, 5 май — пайшанба, 12 июль — сешанба, 3 сентябрь — шанба ва 31 декабрь — шанба дам олиш куни ҳисобланади.

    Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилди:

    8 январь — шанба кунидан 4 январь — сешанба кунига;
    7 май — шанба кунидан 4 май — чоршанба кунига;
    14 май — шанба кунидан 5 май — пайшанба кунига;
    16 июль — шанба кунидан 12 июль — сешанба кунига.

    Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар Наврўз байрамида кетма-кет 3 кун, мустақиллик байрами муносабати билан эса 5 кун дам олганди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!