Расул Кушербаев UzAuto Motors’га: «Бу юрт истеъмолчиларини масъуллари, монополистлари эшитмади, табиат эшитди»

Расул Кушербаев UzAuto Motors’га: «Бу юрт истеъмолчиларини масъуллари, монополистлари эшитмади, табиат эшитди»

Хабарингиз бор, UzAuto Motors компанияси бугун тўртта автомобиль бўйича шартнома имзолашни тўхтатганини маълум қилиб, истеъмолчиларга мурожаат билан чиққанди. Депутат Расул Кушербаев бунга ўз муносабатини билдирди.

«Айланиб келиб шароит «растаможка»ни олиб ташлаш кераклигини кўрсатмоқда. Менимча буни турли касалликлар тарқалишига йўл қўйиб, глобал танқислик пайдо қилган табиатни ўзи ҳам истамоқда: бу юрт истеъмолчиларини масъуллари, монополистлари эшитмади, табиат эшитди.

Истеъмолчиларни оғир ва танловсиз аҳволда қолдириб фойда қилиб келган компания бошимизга оғир кун тушди, деб истеъмолчиларга мурожаат қилмоқда.

Нонсенс: ўзимизникиларга қачон туриб бергандинг-у, энди қайси бет билан чиқаяпсан? Бунақа мурожаат билан автомобилни экспорт учун сифатли ҳам арзон сотган ҳорижликларга чиқса мантиқан тўғри бўларди.

Ўртоқлар етар энди эпламадинглар, барибири бошқалардек ўз халқингизга мард ва ватанпарвар бўлолмайсизлар.

Яхшиси «растаможкани» очайлик!»

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!