Хайрулло Бозоров — «Бир кило вазн ташлаганга 500 минг сўм берамиз»

Хайрулло Бозоров — «Бир кило вазн ташлаганга 500 минг сўм берамиз»

Фарғона вилоятида аҳолини соғлом турмуш тарзига ўргатиш мақсадида янги тажриба йўлга қўйилади. Агар ортиқча вазнга эга раҳбарлар ва фуқаролар вазн ташласа, уларга маълум миқдорда пул мукофоти тўланади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров халқ депутатлари вилоят кенгашининг 38-сессиясида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

«Энг катта хатомиз – соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслигимиз. Фарғона тажрибасини йўлга қўйиш бўйича топшириқ бердим. Қарор ва низом қиляпмиз. Ортиқча вазнга эга раҳбар йил давомида 5 килодан бошлаб 10-15 килогача вазн ташласа, биз унга пул мукофоти берамиз.

Унинг тартиби қанақа бўлади? Ҳар бир шаҳар-туманда алоҳида комиссия бўлади. Масалан, бир раҳбар ё фуқаро ўзи яшайдиган ҳудуддаги поликлиникага боради ва бугунги сана билан рўйхатдан ўтади. Вазнини ўлчатиб, ёздириб қўяди. Агар ўша одам олти ойдан кейин 5 килога озса, биз унга энг камида 2,5 миллион сўм пул берамиз. Тасаввур қилинг, 1 кило вазн ташлаганга беш юз мингдан тўлаймиз. Ўзи кулгили, лекин шундай қилмасак бўлмайди. Бу ҳам Фарғона тажрибаси бўлади. 5 кило вазн ташласа 2,5 миллион, 10 кило вазн ташласа, 5 миллион пул олади. Кейин унга пул беришнинг ҳожати қолмайди. 10 кило вазн ташласа, ўзи ҳам енгил бўлиб қолади. Дунёга бошқача кўз билан қарашни бошлайди.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!