Францияда “омикрон” штамми катта тезликда тарқалмоқда

    Дек 22, 2021

    Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, Францияда “омикрон” штамми катта тезликда тарқалмоқда.

    Охирги суткада Францияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 73 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда BFMTV хабар бермоқда.

    “Рождество ва янги йил орасидаги даврда Францияни “омикрон” штамми эгаллайди”, — деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран.

    Унинг қўшимча қилишича, беморлар сони янада ошиши кутилмоқда.

    “Ой охирига бориб кунлик ҳолатлар сони 100 мингдан ошади”, — деди у.

    Вераннинг сўзларига кўра, мамлакатда “омикрон” тезлик билан тарқалмоқда.

    Бунга қадар Францияда суткалик ҳолатлар бўйича рекорд – 59019 та ҳолат декабр бошида қайд этилганди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!