Шавкат Мирзиёев — «Ўзим учун яхши кадрлар қидириб юрибман»

Шавкат Мирзиёев — «Ўзим учун яхши кадрлар қидириб юрибман»

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрган президент Шавкат Мирзиёев фаоллар билан учрашувда Тошкент вилоятидаги кадрлар муаммоси ҳақида гапирди.

«Мен нима учун ҳоким ёрдамчилари деган тизимни жорий қилдим, чунки ўзим учун яхши кадрлар қидириб юрибман. Мана, бугун ҳам сизлар билан суҳбатда ўзим учун янги кадрлар кашф қилдим.

Андижон вилоятида 30 йилда ҳокимлар сони кўп бўлмаган. Лекин Тошкент вилоятига мажозий маънода айтганда 30 та ҳоким келиб-кетди. Нега? Чунки ишни эплайдиган яхши кадрлар йўқ. Бири коррупцияга йўл очади, бошқаси дарров ғўддайиб, оёғи ердан узилади. Мен амални бераман, лекин арқонни узун ташлаб қўяман.

Зойир Мирзаевни бекорга олиб келмадим бу ерга. Қашқадарё ҳам оғир вилоятлардан бири эди, аммо эплади. Тошкент вилоятида муаммолар кўплиги учун уни атайин бу ерга олиб келдим».

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!