“Билайн” асосчиси Дмитрий Зимин 88 ёшида вафот этди

“Билайн” асосчиси Дмитрий Зимин 88 ёшида вафот этди

“Билайн” мобил алоқа компанияси асосчиларидан бири Дмитрий Зимин 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг ўғли Борис Зимин маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, отаси Швейцарияда вафот этган. Зиминнинг ўлими сабаби маълум қилинмаган, бироқ у охирги вақтда бетоб бўлган. “Отам ҳаётни севар эди ва узоқ ҳаёт кечирди. Унга барчаси учун раҳмат. У охирги ойларда оғир бетоб эди”, деб ёзган Facebook’да марҳумнинг ўғли.

Дмитрий Зимин кейинчалик “Билайн” савдо белгиси остида ишлаган “Вымпелком-Коммуникации” компаниясига 1992 йилда Константин Кузов билан бирга асос солган, 2001 йилда эса унинг фахрий президентига айланган. 

Тадбиркор йирик саховатпеша бўлган. У 2002 йилда “Династия” жамғармасига асос солган ва уни бошқара бошлаган. 2016 йилда Зимин ўғли Борис билан бирга фан ва таълимни қўллаб-қувватловчи Zimin Foundation халқаро нотижорат ташкилотига асос солган.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!