Шомуродов гол урган ўйинда «Рома» «Сампдория» билан дуранг ўйнади

Шомуродов гол урган ўйинда «Рома» «Сампдория» билан дуранг ўйнади

А Серия 19-туридан ўрин олган «Рома» — «Сампдория» учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда 1:1 ҳисобида қайд этилди.

Дастлаб, 72-дақиқада захирадан майдонга тушган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов гол урди. Бироз ўтиб, Маноло Габбьядини мувозанатни тиклади ва ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Ушбу натижадан сўнг Моуриньо шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 32 тага етди. Айни дамда улар А Серия турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. 17 очкоси бор «Сампдория» 15-поғонани банд этган.

«Рома» — «Сампдория» 1:1
Гол:
 1:0 – 72 Шомуродов, 1:1 – 80 Габбьядини.
Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер, Винья (Шомуродов, 67), Мхитарян, Верету (Эль-Шаарави, 67), Кристанте, Дзаньоло, Абрахам (Афена-Гьян, 47).
Сампдория – Фальконе, Берешиньски (Чьерво, 76), Йосида, Колли, Ауджелло, Кандрева (Депаоли, 89), Аскильдсен (Йепес, 89), Адриен Силва, Экдаль (Феррари, 37), Габбьядини, Капуто (Куальярелла, 76).

Огоҳлантиришлар: Берешиньски (44), Фальконе (60), Аскильдсен (61).

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!