Xiaomi янги смартфонини намойиш қилди

Xiaomi янги смартфонини намойиш қилди

Xiaomi компанияси янги флагман смартфони Xiaomi 12’ни тақдимотигача намойиш қилди. Бу ҳақда GizmoChina нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, янги смартфон Gorilla Glass Victus ойнаси билан ҳимояланган 6,28 дюймли юқори аниқликдаги дисплей олади. Ундаги ранглар чуқурлиги 10 битни ташкил қилади. 

Смартфон Snapdragon 8 Gen 1 процессори ва тезкор қувватланиш учун литий-кобалт оксидидан ишланган аккумулятор билан жиҳозланган. 

Гаджетнинг тақдимоти 28 декабрга белгиланган. У 2022 йилнинг 1-чорагида сотувга чиқарилади.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!