Диний блогер Фозилхўжа Орифхўжаев 7,5 йилга қамалди

Диний блогер Фозилхўжа Орифхўжаев 7,5 йилга қамалди

Ўтган йилнинг июнь ойида Фозилхўжа Орифхўжаев исмли блогернинг Facebook’даги “Фозилхўжа Арифходжаев” номли саҳифасига жойлаштирилган айрим материаллар диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи эканлиги аниқлангани ортидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик.Бугун, 26 январь куни жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида судланувчи Ф. Орифхўжаев (1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Ф. Орифхўжаев ЖКнинг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.Маълумот учун, Ф. Орифхўжаев аввал ҳам Тошкентдаги масжидда жанжал кўтаргани сабаб унга нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига (майда безорилик) кўра 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!