Ўзбекистон армиясининг халқаро рейтингдаги ўрни қандай?

Ўзбекистон армиясининг халқаро рейтингдаги ўрни қандай?

«Global Firepower» порталининг «Global Firepower Index–2022» жаҳон рейтингида Ўзбекистон армияси 54-ўринни эгаллади.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистон армияси ҳарбий қудрати бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи, жаҳонда эса 51-ўринни эгаллаган эди.

Мамлакатимиз 2022 йилги рейтингда ҳам Марказий Осиё давлатлари ичида биринчиликни сақлаб қолган.

Жумладан, Қозоғистон 64 ўрин, Туркманистон 83, Қирғизистон 90, Тожикистон 111, Афғонистон 118 эса ўринни қайд этган.

Биринчи ўринни анъанавий равишда Қўшма Штатлар эгаллаган. Кучли ўнликка, шунингдек, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Покистон ва Бразилия кирган. Рейтингда жами дунёнинг 140 та давлати армияси баҳоланган.

Рейтингни тузишда экспертлар 50 дан ортиқ омилларни, хусусан, ҳарбий хизматчилар сони, техник жиҳозланиш даражаси, молиялаштириш, замонавий технологиялардан фойдаланиш ва моддий-техника имкониятларини ҳисобга олган.

Маълумот ўрнида, мамлакатимиз армиясида 70 минг ҳарбий хизматчи бор. Шунингдек, унинг арсеналида 194 та ҳаво техникаси, жумладан, 60 та қирувчи самолёт, 33 та ҳужум вертолёти, 420 та танк, 98 та реактив ракета тизими, 1,2 минг зирҳли транспорт воситалари ва 60 та артиллерия тўпи бор.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!