«Ўзбекистонда қонун йўқми?» — Шавкат Мирзиёев «права» олишдаги коррупция ҳақида

«Ўзбекистонда қонун йўқми?» — Шавкат Мирзиёев «права» олишдаги коррупция ҳақида

Президент видеоселектор йиғилиши мамлакатда ЙТҲлар сони кўпайиб кетганини айтиб, ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитиш тизимини танқид қилди.

Йиғилишда давлат раҳбари мамлакатдаги йўл транспорт ҳодисалари кўпайганини айтди.

«Коронавирусдан эмас, йўллардаги авариялардан одамлар кўп ўляпти. Умуман, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди. Шунинг учун, авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда. Биз ўқиганимизда 3 йил ҳайдовчиликка ўқитган. Ҳозир дарсга бормай, пул бериб гувоҳнома оляпти. Нимага? Ўзбекистонда қонун йўқми?»— деди Шавкат Мирзиёев.Шунингдек, президент бу муаммони бартараф қилиш учун аввало ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш “жинояти”га қарши жазони кучайтириш бўйича бир ой муддатда қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!