Россиядаги ўзбекистонликлар учун эски намунадаги “права”ларни янгисига алмаштириш бошланди

Россиядаги ўзбекистонликлар учун эски намунадаги “права”ларни янгисига алмаштириш бошланди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси республика консуллик муассасаларида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш бўйича йўриқномани эълон қилди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими, шунингдек, мамлакатнинг Владивосток, Екатеринбург, Козон, Новосибирск, Ростов-на-Дон ва Санкт-Петербургдаги бош консулликлари эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш ниятида бўлган фуқароларни қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ қабул қилинади. Хоҳловчилар қуйидаги ҳужжатлар тўплами билан элчихонанинг консуллик бўлимига, шунингдек, юқоридаги шаҳарлардаги бош консулликларга мурожаат қилишлари мумкин:— Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт ёки фуқаронинг биометрик паспорти (ID-идентификация картаси) асли;— Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг асл нусхаси;— Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига талонинг асл нусхаси.Хабарда шунингдек, қўшимча маълумот учун Элчихона консуллик бўлимининг call-марказига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиш сўралган: 7-499 230-00-76, 7-499 238-36-20, ёки Telegram-каналига (@UzKoRusFAQ) саволларни юбориш мумкин.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!