ЙПХ инспектори Андижонда қидирувда бўлган шахсни ушлади

ЙПХ инспектори Андижонда қидирувда бўлган шахсни ушлади

Жорий йилнинг 24 январ куни Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида йўлни белгиланмаган қисмидан уяли алоқа воситасидан фойдаланган ҳолда кесиб ўтаётган пиёда Ж.А шу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ИИББ 4-минтақавий ҳудуд ЙПХ инспектори, сафдор М.Муратовнинг эътиборини тортади.

У пиёдани чора кўриш мақсадида тўхтатади. Планшет ёрдамида фуқаронинг шахси текширилганда у – 1997 йилда туғилган фуқаро Ж.А. экани ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан айбланиб, Андижон вилояти ЖИБ Булоқбоши тумани суди томонидан қидирув эълон қилингани аниқланади. Қидирувдаги шахс тегишли тартибда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимларига топширилди. 

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!