Тошкентда танасини арматура тешиб ўтган 17 ёшли йигитнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Тошкентда танасини арматура тешиб ўтган 17 ёшли йигитнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Ижтимоий тармоқларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан ўтказилган мураккаб операция жараёни лавҳалари тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, видеода 17 ёшли йигитнинг бахтсиз ҳодиса сабаб жиддий жароҳат олгани, тиббиёт ходимлари унинг танасига кириб кетган арматура бўлагини мураккаб жарроҳлик йўли билан чиқариб, беморнинг ҳаётини сақлаб қолгани акс этган.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 20 декабрь куни соат 11:00 ларда 17 ёшли Р.С. оғир аҳволда ва ҳушсиз ҳолда шифохонага олиб келинган. Бемор танасига қурилиш жараёнида иккинчи қаватдан йиқилиб тушиши оқибатида диаметри 15 миллиметрлик иккита арматура бўлаги кириб кетган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази қабул бўлимида бир қанча мутахассислар кўригидан сўнг беморнинг бош мия, бўйин, кўкрак ва бел-умуртқа соҳалари, кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи аъзолари МСКТ қилинган. Шунингдек, қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси ультратовуш текширувидан ўтказилган.

«Металл парчаси бемор кўкрак қафасининг ўнг орқа юзаси, 7 ва 9-қовурғалари орасидан кириб, 6-кўкрак умуртқасини тешиб ўтган ва орқа мия эзилишига сабаб бўлган. Сўнгра ўнг ўмровости артерияси тагидан ўтиб, бош суяги мия асосининг ўрта чуқурчасини тешиб кирган», — дейди ушбу марказ директори Дониёр Алимов.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!