Xушхабар! Ўзбекистонда чет эл автомобиллари учун «растаможка» 2 баробарга қисқартирилади

Xушхабар! Ўзбекистонда чет эл автомобиллари учун «растаможка» 2 баробарга қисқартирилади

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда автомобиль саноатига бағишланган топшириқ ва вазифалар берилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.

Қайд этилишича, ошиб бораётган ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда камида 160 мингта автомобиль ишлаб чиқариш лозимлиги таъкидланган.

Йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича назорат ўрнатиш топширилган.

«Шу билан бирга, аҳолимиз автомобиль бозорида таклифларни кескин ошириш бўйича амалий натижаларни ҳозир кутмоқда», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилган.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!