​​“Толибон” Афғонистоннинг шимолий вилоятларига 10 минг жангчи жўнатадими?

​​“Толибон” Афғонистоннинг шимолий вилоятларига 10 минг жангчи жўнатадими?

Интерфакс яқинда “Толибон” Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларга замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан қуролланган 10 минг жангчи жўнатаётганини маълум қилган эди. Бунга асос — “Толибон” қуролли кучлари бош штаби раҳбари Қори Фасиҳуддин Фитратнинг твиттердаги саҳифаси.

Манбаларимизга кўра, бу хабар ёлғон, чегарамиз томон ҳеч қандай қўшинларнинг ҳаракати кузатилаётгани йўқ.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг декабрь ойида “Толибон” вакиллари армия бош штаби раҳбари Фитратга тегишлилиги айтилган твиттердаги саҳифа сохта экани ҳақида хабар берган эди.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!