Импорт қилинган автомобиллар учун божхона божининг 2 баробарга қисқартирилиши нимани англатади?

Импорт қилинган автомобиллар учун божхона божининг 2 баробарга қисқартирилиши нимани англатади?

Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 30 фоиздан 15 фоизга пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилган.

Ҳозирги божлар қандай?
«Растаможка»нинг умумий баҳоси автомобилнинг қанча юрганлиги ва унинг нархи, ишлаб чиқарган мамлакати, двигатель тури ва ҳажми каби бир неча факторларга боғлиқдир.

Барча божхона тўловлари АҚШ долларида ҳисобланади ва Марказий банк курси бўйича ўзбек сўмида тўланади.

Масалан, двигатель ҳажми 1000 куб сантиметрдан ошмайдиган хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобиль учун автомобиль нархининг 30 фоизини + ҳар бир сантиметр учун 1,8 доллардан тўлов амалга оширилади.

Двигательнинг ишчи ҳажми қанчалик катта бўлса, бож шунчалик катта бўлади. Автомобиль аввал фойдаланилган бўлса, бунинг учун ҳам қўшимча тўлов амалга оширилади.

Мисол. Икки литрли двигатель ҳажмига эга Drive комплектациясидаги 2021 йил ишлаб чиқарилган янги Mazda 6 машинаси. Ишчи ҳажми – 1998 куб сантиметр. Бу каби автомобиллар қўшни мамлакатларда, тахминан, 24 минг долларга баҳоланади.

Ўзбекистонга импорт қилинганда у 30 фоиз + куб сантиметри учун 2,5 доллар формуласида ҳисобланади. Автомобиль баҳосининг 30 фоизи – 7 200 доллар. Ушбу суммага ҳар бир куб сантиметри учун 2,5 доллардан қўшилганда – 4 995 доллар бўлади. Жами – 12 195 доллар.

Бу бор-йўғи чегарадаги «растаможка» суммаси. Ўзбекистонгача етказиб бериш хизмати, утилизация йиғими ва ҚҚС учун тўловларни ҳам ҳисобга олиш керак. Буларнинг барчаси бирга ҳисобланганда «растаможка» баҳоси нафақат автомобилнинг умумий нархига деярли етиб қолиши, балки унинг 100 фоизлик нархидан ҳам ошиб кетиши мумкин.

Нималар ўзгаради?
Президент нархларни 30 фоиздан 15 фоизгача камайтиришга буйруқ берди. Ҳар бир куб сантиметр учун ҳам тўловлар миқдори камайтириладими, йўқми – бу ҳали номаълум.

15 фоизгача қисқартириш юқорида келтирилган 12 195 доллар ўрнига 8 595 доллар бўлиши, натижада 3 600 доллар тежалишини англатади. Бошқа мисоллардаги бошқа автомобилларда эса ушбу сумма миқдори бошқача.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!