«Конференция лигасида чемпион бўлмоқчиман»- Элдор Шомуродов

«Конференция лигасида чемпион бўлмоқчиман»- Элдор Шомуродов

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов UEFA.COM сайтига интервью берди.

Қуйида интервьюнинг «Рома»га боғлиқ жойларини тақдим этамиз.

«Рома»га ўтиш ҳақида
«Рома»га ўтишдан олдин менталитетни ўзгартиришим кераклигини англадим. Ҳар бир ўйинга ғалабани ўйлаб тушиш керак. Бу ерда улар ўз олдиларига юқори мақсадлар қўйилганини билардим. Рақобат ҳам жуда жиддий бор. Ҳар бир учрашувда асосий таркибга лойиқ эканингни исботлашинг шарт.

Моуринью ҳақида
Ҳозир биз кўпроқ тактика устида ишлаяпмиз. У бизга ҳамма нарсани қандай қилиш кераклигини кўрсатади ва ҳар бир ўйинда бор кучимизни беришимизни талаб қилади. Албатта, кўп гол уришни ҳам талаб қилади.

Бу йилги мақсадлар ҳақида
Биринчи навбатда — Чемпионлар лигасига йўлланма олиш ва Конференция Лигасида чемпион бўлиш. Булар асосий мақсадлар. Шахсий амбицияларга келсак, улар доимо жамоа билан боғлиқ. Мен жамоага ғалаба қозониш ва совринларни қўлга киритишда ёрдам бермоқчиман. Ахир, жамоа ғалаба қозонса, сиз доимо ғалаба қозонасиз.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!