Ўзбекистон орқали Украина давлат хизматлари порталига хакерлар ҳужум қилди

Ўзбекистон орқали Украина давлат хизматлари порталига хакерлар ҳужум қилди
Hacker using laptop. Hacking the Internet.

Сешанба куни Украинанинг «Дия» давлат хизматларини кўрсатиш портали қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон томонидан кучли DDoS- ҳужумига учради. Бу ҳақда Украина рақамли трансформация вазири Михаил Федоров маълум қилди.

“Тахминан соат 20:00да банклар ортидан «Дия» порталига кучли хакерлик ҳужуми бошланди, бу кутилган эди. Дастлабки вектор Россия ва Хитойдир. Бир сонияда тахминан 600 000 пакет зарарли трафик. Мутахассисларимиз бу йўналишни тезда «кесди», аммо ҳужум Чехия ва Ўзбекистондан қайтди. Ва яна «қайтарилди», деб ёзди вазир ўзининг Телеграм каналида.

Унга кўра, бу ҳужум фойдаланувчиларга сезилмади.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!