Россия 16 февраль тунги соат 01:00 да Украинага бостириб кирмоқчи

Россия 16 февраль тунги соат 01:00 да Украинага бостириб кирмоқчи

Россия 16 февраль тунги соат 01:00 да йирик ракета зарбаси ва 200 минг аскар билан Украинага бостириб кирмоқчи. Бу ҳақда Америка «bugun.uz» хабар берди.

Маълум қилинишича, Путин чегарадан қўшинларни олиб чиқиб кетаётгани ҳақидаги хабарларга қарамай, қамалда қолган мамлакатни ҳимоя қилишга тайёргарлик давом этади. АҚШ разведкаси Путиннинг ҳужум ҳақидаги буйруғи учун энг эҳтимолий вақт тунги 01:00 бўлишини маълум қилган.

Разведка расмийларининг фикрича, ҳужумга танклар жалб қилинишидан олдин Киевнинг ҳукумат бинолари ракета ҳужумига учрайди. Украинанинг шарқий ва жанубий чегараларида 130 мингга яқин аскар, Беларусь шимолида 40 мингга яқин Путин кучлари жойлашгани айтилган.

Таъкидланишича, Киевда ҳарбий тайёргарлик жадаллашган. «Биз Россия айтган ёки қилаётган ҳамма нарсани номинал сифатида қабул қила олмаймиз. Ҳимояга тайёрланишимиз керак», дейди ҳарбий манба.

Юқори мартабали манбаларнинг таъкидлашича, Москва ҳужуми Украинанинг жанубий, шарқий ва шимолий қанотларида «деярли бир неча нуқтадан» амалга оширилиши мумкин.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!