«Арсенал» футболчиси ислом динини қабул қилди

«Арсенал» футболчиси ислом динини қабул қилди

«Арсенал» футбол клубида тўп сураётган ганалик футболчи Томас Партей ислом динини қабул қилганини маълум қилди.

Лондондаги имом, воиз ва шариат олими Шайх Муҳаммад Ал-Азҳарий ганалик футболчи Лондондаги масжидда шаҳодат калимасини айтгани ва исломни қабул қилганини эълон қилди.

Партей «Арсенал»га икки йил аввал Мадриднинг «Атлетико» клубидан 45 миллион фунт эвазига келиб қўшилган эди.

29 ёшли футболчи аввалроқ «Атлетико»дан «Мальорка» ва «Алмерия» клубларида ижара асосида ўйнаган. У рақибларидан тўп олиб қўйиши ва узоқ масофадан кучли зарбалари билан танилган.

Партей «Атлетико» Мадрид сафида 188 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширган. У Гана терма жамоаси билан 40 га яқин халқаро ўйин ўтказган ва учта Африка Миллатлар Кубогида иштирок этган.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!