Самарқандда болаларни игна тиқиб қўрқитган боғча тарбиячисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Самарқандда болаларни игна тиқиб қўрқитган боғча тарбиячисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд шаҳридаги Golden kids хусусий боғчасида тарбиячи болаларни ухлатиш ва гапини ўтказиш учун уларга игна тиқиб қўрқитиб келгани ҳақида хабар берилганди. Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган. Натижада ушбу ҳолатни боғчада тарбиячи бўлиб ишловчи Паст Дарғом тумани «Чортут» маҳалласида яшовчи фуқаро (1992 йилда туғилган) содир этгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а, в» (вояга етмаган, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсни қийнаш) бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!