Трамп: «Байден Россиянинг ядро қуролидан қўрқади…»

Трамп: «Байден Россиянинг ядро қуролидан қўрқади…»

Жо Байден Россиянинг ядро қуролидан қўрқади, шунинг учун у Украина атрофидаги вазиятда унга ҳужум қилишдан қочади, дея ўз фикрини билдирди собиқ президент Дональд Трамп.

«Биз Афғонистон инқирозини бошдан кечирдик, мен буни тарихимиздаги энг ҳақоратли лаҳза деб биламан. Энди бизда Украина инқирози, ақл бовар қилмайдиган даражада инсонпарварлик фожиаси бор», деди Трамп Флорида штатидаги тарафдорлари билан суҳбатда.

Трамп яна бир бор «демократ Байден ўрнида бўлганимда Украина инқирозига йўл қўймаган бўлардим», деб ишонтирди.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!