Шавкат Мирзиёев — «10 минут нафас ололмай қолди, кейин доктор чақирдик»

Шавкат Мирзиёев — «10 минут нафас ололмай қолди, кейин доктор чақирдик»

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатуви эълон қилинди.
Унда давлат раҳбарининг шифокорлар билан учрашуви ҳақида лавҳа берилган.

Учрашув модератори Беҳзод Мусаев эса мулоқот олдидан сезиларли даражада ҳаяжонланган.

Буни ушбу тадбир вазир Мусаев учун соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш каби янги тажриба бўлгани билан боғлаш мумкин. Мазкур лавозимга нега айнан профессионал иқтисодчини тайинлаганини эса президент шифокорлар қаршисида очиқлади. Давлат раҳбари бўлажак соғлиқни сақлаш вазири ўзининг янги лавозими ҳақида эшитганидан сўнг унинг ўзига шифокор керак бўлиб қолганини айтиб, енгил ҳазил ҳам қилиб ўтди, дейилади эфирга узатилган лавҳада.

«Мен уни солиқ тизимига, Бош вазир ўринбосарлигига тайинладим, кейин чақириб энди «буёққа ўтасан» дедим. Нафас ололмай қолди, кейин шифокор чақириб зўрға ўзига келтирдик» – дея ҳазил қилган президент Шавкат Мирзиёев.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!