Open Budget сайтида овоз бериш жараёнлари қайтадан тикланди

Open Budget сайтида овоз бериш жараёнлари қайтадан тикланди

Хабарингиз бор, техник носозликлар туфайли «Очиқ бюджет» порталида овоз бериш вақтинча тўхтатилган эди.

Молия вазирлигининг маълум қилишича, «Очиқ бюджет» порталида овоз бериш жараёнлари қайта йўлга қўйилиб, йўқотилган кунларни инобатга олиб, овоз бериш жараёни 5 кунга узайтирилган ҳолда
17 сентябрь соат 23:59 га қадар давом этади.

Вазирликнинг маълум қилишича, «Очиқ бюджет» ахборот порталида профилактика ишлари якунланганлиги муносабати билан 31 август соат 20:00 дан бошлаб овоз бериш жараёнларига қайта старт берилди.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўралган ҳолда “Ташаббусли бюджет” жараёнлари иштирокчиларига миннатдорчилик билдирилади, хабарда.

Мавсум доирасида фуқаролар томонидан илгари суриладиган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида республика бўйлаб қарийб 1 триллион 62 млрд. сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган.

Улашинг:

EnglishRussianUzbek
Free counters!
error: Content is protected !!